Антонио Марсялнинг агенти мижозининг

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Антонио Марсялнинг агенти Филлип Ламболи мижозининг "Севилья"га кўчиб ўтиши мумкинлигини тасдиқлади.

- Бизда "Севилья"дан аниқ таклиф бор ва биз уни кўриб чиқаяпмиз. Бу Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи рақобитбордош клуб, - дейди агент  Goal.com нашрига берган интервюсида.

Қайд этиш жоиз, Марсяль жорий мавсумда 17 ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урган ва 3 та самарали пас узатган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)