Антуан Гризманнинг трансфер йўналишида туб бурилиш. Футболчи АПЛга йўл олиши мумкин. Номзод ким?

"Барселона" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкинлиги борасида хабарлар тинмаяпти. Бу сафар ҳужумчини АПЛ вакили кўз остига олган кўринади.

Goal нашрининг ёзишича, франциялик форвард "Ливерпуль" қизиқишлари доирасида. Гризманн ва клуб айни пайтда музокара олиб бораётган бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликдан сўнг, "Барселона"ни бир қатор футболчилар тарк этиши кутилмоқда. улар орасида Антуан ҳам бор. Ҳужумчи "Атлетико"га қайтиши борасида маълумотлар янграганди. Бироқ, энди "Ливерпуль" варианти чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!