Анвар Бердиев: "Ҳакам ҳамма нарсани кўриб турибди"
Про лиганинг 11-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Машъал” (2:1) учрашувидан кейин майдон эгалари бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Дербига мос ўйин бўлди. Футболчиларимдан жуда миннатдорман. Охирига курашишди. Биринчи бўлимдан кейин ютқазиб туришимизга қарамасдан иккинчи бўлимда ўзларида куч топа олдилар ва ҳаққоний ғалабага эришдик.
- Холтўраев иккала бўлимни қоидаларни бузиш билан ўтказди. Футболчини тартиб-интизоми борасида қандайдир камчиликлари борми?
- Ҳакам ҳамма нарсани кўриб турибди. Меъёрида ҳимоячи билан курашяпти. Холтўраев шунақа ҳужумчики, ҳар бир тўпга охиригача курашади. Ҳимоячи билан контактларда 50х50 вазиятлар бўлади. Ҳакамнинг ишига аралашмайман. Лекин Жасурдан кўнглим тўлди, борини бериб ўйнади. Ғалабага муносиб ҳиссасини қўшди.
Фикрлар