Анвар Бойназаров чемпионлик камарини қўлга кирита олмади

Ҳамюртимиз, Анвар Бойназаров бугун, тонгда АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида “Gloryworldseries” чемпионлик камари учун таиландлик Петчпаномрунг Киатмоокаога яъни "Петч"га қарши ринга кўтарилди.

Афсуски, ушбу қарама-қаршиликда юртдошимизга бироз омад етишмади. Беш раунддан иборат бўлган жанг муросасиз ўтди. Чунки "Glory" тарихидаги ўз вазн тоифасидаги икки етакчи бир-бирига рўбарў келганди. Анвар ушбу промоушеннинг қўл билан энг яхши ҳаракат қилувчи вакили бўлса, унинг рақиби “Петч” эса оёқда энг яхши ҳаракат қилувчи жангчиси сифатида эътироф этилади ва айнан ҳар иккиси шундай номинцияларни қўлга кирита олишган. “Петч” ҳамюртимизни жиддий ўрганиб чиққанлиги жанг бошлашиданоқ маълум бўлди. Сабаби, оралиқ масофани сақлаган холда, оёқ билан зарба бериб, Анварнинг кучли қуроли яқин масофада қўл билан ишлашга имконият бермади яъни ҳамюртимиз яқин масофага ўтганда "клинч" билан бу хамлани йўққа чиқараверди. Шундай бўлсада, юртдошимиз беш раунднинг иккисида ўз устунлигини намойиш эта олди. Лекин қолган уч раундларда таиландлик спортчи фаолроқ бўлди ва айнан шу фаоллик эвазига ғалаба қозонди.

66021574_1385438991607404_6762619487238750208_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!