Анзур Исмоилов: "Бу улар учун сўнгги имконият"

Эртага "Пахтакор" ҳамда "Насаф" жамоалари иштирокида Ўзбекистон Кубоги финал ўйини бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан қаршиликлар футболчиси Шерзод Насруллаев ва "шерлар" ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди.

Анзур Исмоилов: Албатта, эртага кубок финали бўлиб ўтади. Рақибимиз ёш ва кучли таркибга эга. Финал битта ўйиндан иборат. Бу баҳс қаршиликлар учун охирги имконият. Сабаби, эртанги беллашувдаги ғалаба рақибларимизга Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини кафолатлайди. Шунингдек, бизга ҳам ғалаба муҳим. Хуллас, эртага жуда томошабоп учрашув бўлади.

Шерзод Насруллаев: Мана мавсум ҳам охирлаб қолди. Суперкубокда рақибимиз "Пахтакор" клуби ҳисобланади. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, рақибимиз кучли жамоа. Ўз навбатида биз ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!