Анзур Исмоилов: "Бунёдкор" техник ва тактик жиҳатдан кучли ўйин кўрсатмоқда

“Бунёдкор” – иқтидорли, ажойиб ёшлардан ташкил топган жамоа. Улар шу ёшида Суперлигада яхши ўйин кўрсатаётгани менга жуда ҳам ёқмоқда. Футболчилар тактик ва техник томондан кучли ўйнамоқда, тўп оширишлари ҳам тартибли. Шу боис бугун чиройли ўйин бўлишига ишонаман.

Осиё чемпионлар лигасида ҳам ўйнаяпмиз. Бир нечта фронтда кураш олиб бораётганимиз учун тикланишга вақт етмай қоляпти. Суперлигамиз анчагина кучайган. Барча жамоалар ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнашни билади. Шу боис Суперлигада ўйинлар қийин ўтмоқда. Олдинда ҳали баҳслар жуда кўп", - деб Исмоиловнинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!