Анзур Исмоилов "Пахтакор"га ўтадими?
Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов бор эътиборини клубдаги фаолиятига қаратишини маълум қилиб ўтганди.
Айни вақтда «Локомотив» шарафини ҳимоя қилаётган Исмоиловнинг жорий мавсум якунида клуб билан тузган шартномаси ниҳоясига етади. Бир неча ой олдин эса Анзурга «Пахтакор» клуби томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Бунга ойдинлик киритиш мақсадида «Пахтакор» клубининг спорт директори Жаъфар Ирисметов билан боғланганимизда ҳаммасини кейинги йилнинг январь ойида билиб оласизлар, дея жавоб қайтарди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, миллий терма жамоамиз таркибида 104 та учрашувда майдонга тушган футболчимиз учун яна хориждан ҳам таклифлар йўқ эмас. Демак, бу борада футболчи ўзи учун қулай вариантларни кўриб чиқаётган бўлса ажаб эмас. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Фикрлар