Анзур Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини якунлади
Тошкентнинг "Локомотив" клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда "Локо" матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Терма жамоада озми-кўп ўйнадим ва доим бор кучим билан ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Буёғига эътиборимни фақат клуб футболига қаратмоқчиман. Ўз фикримни ЎФА терма жамоалар бўлимига етказдим. Ўйлайманки, улар мени тўғри тушунишади. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида бош жамоамизга омад тилаб қоламан”, - деди Анзур Исмоилов.
Маълумот учун, Анзур Исмоилов миллий жамоада 104 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Фикрлар