Анзур Исмоиловнинг жароҳати қандай? - АГМК клуби матбуот хизмати маълумот берди
АГМК Анталия йиғинидан қайтгач жамоа аъзоларига қисқа 2 кунлик таътил берилди ва 23 февралдан эътиборан Тошкентда йиғилиб, Суперлиганинг 1-тур ўйинига тараддуд бошланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, куни кеча жамоа футболчилари ЎФА илмий гуруҳи вакиллари томонидан олинган норматив тестларни топширди.
Шунингдек, жамоанинг ёш аъзолари, ҳимоячи Искандар Бўсинов ва ярим ҳимоячи Нодир Абдураззоқов Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан чақирув олишган ва айни пайтда терма жамоа йиғинида қатнашмоқда. Анталиядаги йиғинда елкасидан жароҳат олган Анзур Исмоилов эса жамоа билан машғулотларда иштирок этмоқда.
Фикрлар