АПЛ 13-тур баҳслари якунланди
Ads

Англия премьер лигаси 13-тури доирасидан ўрин олган учрашувлар ўз якунига етди. 
Хусусан куннинг дастлабки баҳсида "Арсенал" ўз майдонида "Борнмут" клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Саутгемптон" "Эвертон" баҳси 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди
Шунингдек, куннинг энг сўнгги учрашувида охирги вақтларда у қадар омади юришмаётган "Манчестер Юнайтед" клуби "Вест Хем"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.