АПЛ. 14-турда олинган энг сара суратлар орқали ишланган фотомақола!
Англия Премьер лигасининг 14-тур ўйинлари кутилмаган натижалар билан барчанинг эътиборини жалб қила олди. Унга кўра, "Арсенал" сафарда "Эвертон" клубига 2:1 ҳисобида ютқазган бўлса, "Тоттенхэм" футболчилари "Лестер" майдонидан боши эгик ҳолатда чиқиб кетди ва "Вулверхэмптон" "Бёрнли"га мағлуб бўлгани ҳам кутилмаган натижа бўлди. "Ливерпуль" меҳмонда рақиб дарвозасига 7 та гол урди. "Манчестер Юнайтед" ва "Лидс" қарама-қаршилигида (6:2) тўп 8 марта дарвоза тўридан жой олди. Биз анъанага содиқ қолиб, АПЛнинг навбатдаги тур ўйинларига ҳам фотомақола тайёрладик.
Минамино!
Фирмино!
Мане!
Салоҳ!
Ва 0:7!
"Саутгемптон" ва "Манчестер Сити" қарама-қаршилиги анча асабий руҳда кечди.
Стерлинг томонидан 16-дақиқада киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди.
Рақобатбардош жамоага айланиб улгурган "Саутгемптон" жамоаси баҳс давомида осонликча таслим бўлишни хоҳламади ва охиригача кураш олиб борди.
Англиялик ярим ҳимоячининг соч турмаги ўзгарганидан бери жамоасига кўп фойдаси тегмоқда.
Артетага нима бўлди?
Унинг шогирдларигачи?
Суратдан Мейтленд-Найлзни топинг!
Анчелотти тузган жамоа АПЛнинг жозибасига янада кўпроқ жозиба қўшмоқда.
Артета кетадими ёки клуб қуйи лигага равона бўладими? Шу каби саволлар омма олдида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Катта эҳтимол билан барчасига 26 декабрь куни "Челси"га қарши кечадиган дербида жавоб оламиз.
Метт Ритчи қўпол хатога йўл қўйди ва автогол муаллифига айланди.
Ареоля дарвозаси фақатгина пенальтидан ишғол қилинди.
Уни кечиринг! Ҳар ҳолда, "Ньюкасл" мағлуб бўлмади, дуранг ҳам очко олиб келади.
"Брайтон" ўзининг кўркам аренасида "Шеффилд"ни қабул қилди.
Очко жамғаришда яхшигина қийинчиликка учраётган жамоа футболчиси дастлабки бўлимданоқ қизил карточка олиши аҳволни янада оғирлаштирди.
Шундай бўлишига қарамай, Жейден Богл "Шеффилд"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Уэлбек ёдингиздами? "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" сафида ўзининг юлдузли онларини ўтказган форвард "Брайтон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
"Лондон душмани" - Жейми Варди!
Гарет Бэйл гольф ўйнаб юравергани маъқул, шекилли.
"Тулкилар" олдида ожиз қолган Льорис дарвоаси.
Саккизинчи марта Жозе Моуриньо ва Брендан Рожерс қарама-қаршилиги кузатилди ва илк бор португалиялик мутахассис англиялик мураббийга имкониятни бой берди.
Ўтган турда Муҳаммад Салоҳ "қотил тандем"га дарс ўтиб қўйганди. Бу сафар эса, Варди "катта саҳна"га чиқди.
МЮ ва "Лидс" ўзаро футбол ўйнашдими ёки хоккей?
Изоҳ сиздан бўлсин!
6:2! Сульшер шогирдлари Бьелса жамоасига қарши учрашувда шундай натижа қайд этди.
Анвар Эль-Ғози дубль қайд этган учрашувда "Астон Вилла" "Вест Бромович" клубини 3:0 ҳисобида таслим этди.
Шунақаси ҳам бўлиб туради.
Ҳужум чизиғининг асосий вакиллари Жек Гриллиш ҳамда Олли Уоткинс самарали ҳаракатни амалга ошира олмаётган бўлишига қарамай, бирмингэмликлар голлар уришни маромига еткизмоқда.
"Бёрнли" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди.
Ажойиб сурат!
Баҳс кескин курашларга бой бўлганлигини ҳакамнинг ҳолатидан билиб олса ҳам бўлади.
Ватандошларини АПЛнинг бир жамоасига йиғиб, мазмунли ўйинлар кўрсатиб берган Эшпириту Санту учрашувда бир жойда ўтиролмади ва кутилмаганда унинг шогирдлари "Бёрнли"га ютқазиб қўйишди.
Ушбу қарама-қаршиликда энг яхши фотографлар ишлаган шекилли, чиройли суратлар кўп экан.
"Вест Хэм"нинг Лондондаги беллашувида тўқнашувлар кўп бўлди.
"Челси"нинг асосий ҳимоячиларидан бири Чилуэлл жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.
Навбатини узоқ кутган Тэмми Абраҳам ниҳоят, ўз сўзини айтди ва иккита голга муаллифлик қилди.
Фикрлар