АПЛ. 15-турда олинган энг сара суратлар орқали ишланган фотомақола!
"Boxing day" Англия Премьер лигасининг 15-турига тўғри келди. Ҳар йили байрамга аталган ўйинлар мухлисларнинг диққат марказида бўлади. Бу сафар ҳам Англия чемпионатидаги учрашувлар қизиқарли ва томошабоп бўлмоқда. "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" клублари рақибларини мағлуб этолмаган бўлса, тўхтовсиз танқидларга учраб келаётган Артета шогирдлари "Челси"ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Биз эса, доимгидек тур беллашувларидан фотомақола тайёрладик.
МЮнинг етакчисига айланиб улгурган Фернандеш! "Лестер"га қарши баҳсда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишни уддасидан чиқа олди.
Вардига "Лондон душмани" дея таъриф берган эдик, аммо форвард Сульшер шогирдларига қарши беллашувда ҳам ўзини кўрсатди.
Мэддисоннинг "сен даҳосан", дегандек бақиришига эътибор беринг!
Таблодаги ҳисобга эътибор берманг! "Қизил иблислар" иродасизлик қилиб, ғалабани бой берди ва учрашув дуранг билан якунига етди.
Ўзининг собиқ жамоаси "Арсенал" дарвозасини ишғол этган Тэо Уолкотт "Саутгемптон" етакчиси Дэнни Ингз таркибда йўқ эканлигини билдирмаяпти.
У "Фулхэм"га ҳам гол урди.
Шу куни, диққат марказида бўлган форвард кўп меҳнат қилди.
Бироқ Уолкоттнинг голи инобатга олинмаганди ва учрашув 0:0 ҳисобида якунига етди.
Сўнгги пайтларда ўйини очилиб кетган Траоре "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда ҳисобни очди.
Мудофаа марказининг энг ишончли аъзоси четлатилганида барчаси тугагандек эди.
Аммо "Астон Вилла" ҳазиллашмаяпти! Йўлидан чиққан рақибнинг энг ишончли нуқтасини "синдирмоқда". Уилфрид Заани ҳам аяб ўтирмади.
3:0! Йирик ғалаба.
Лондондаги марказий учрашувда Ляказетт пенальтидан ҳисобни очган пайтда, гўёки "Челси" ҳужумларни кучайтириб, баҳс қизғин тус оладигандек туюлганди.
Жака ва Сака томонидан киритилган голлар беллашувдаги интригани сўндирди ва "Арсенал"нинг ғалабасини таъминлади.
Майдондагилар қолиб, футболчилик даврини соғинган Лэмпард тўп учун югуриб кетгиси келаётгандек.
Беллашув тугагач, Артетанинг "оғзи қулоғида" эди. Муносиб ғалаба!
Ҳеч ким аутсайдерга қарши ўйинда очко йўқотишни хоҳламайди, аммо сўнгги поғонадаги жамоалар доим бор кучини ишга солиб, баҳслашади.
Ана шундай учрашувларнинг бирида кўплаб йўқотишлар билан майдонда саф тортган "Эвертон" исландиялик футболчининг 80-дақиқада киритган голи эвазига қийин ғалабани қўлга киритди.
Анчелотти доимгидек "жанглёр" қилиш билан овора!
Ёмғир остидаги дуэль!
Бундай об-ҳавода мураббийларга ҳам осон эмас.
Габриэль Жезус ҳамда Серхио Агуэронинг ўрнини билинтирмаётган Ферран Торрес ўз имкониятидан яна унумли фойдаланди.
Гол урган Гюндогандан Гвардиоланинг кўнгли тўқ!
1...
2...
3... Хуллас санайдиган бўлсак, мақолани тўлдириб қўйишимиз мумкин. "Лидс" ва "Бёрнли" қарама-қаршилигида майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий кураш кечди, беллашув кескин курашларга бой бўлди.
Бьелса шогирдларининг деярли ҳар бир баҳсида голлар "шоу"сини кўраётгандик. Бу гал, Бэмфорднинг бешинчи дақиқада ижро этган пенальтиси учрашувдаги ягона голга сабаб бўлди.
Ҳа, Англияда футболни шундай ўйнашади. Йиқилаётган жойида тик туришга интилиб, курашни давом эттиради.
Томошабоп учрашувларни тақдим этган футболчиларга голни ҳар қандай услубда нишонлаш ярашаверади.
Бироқ, баҳснинг якуний қисмида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиш аламли. Бу АПЛ!
Рақиблар Салоҳнинг олдида ожиз қолиши одатий ҳолат.
Ўз навбатида Алиссон ҳам ожиз қолдирилди.
"Ливерпуль"дан очко тортиб олувчи голнинг қувончини ҳис қилганда!
Бу эса, тайёр ғалабадан мосуво бўлишнинг аламини ҳис қилганда!
Иккита португалиялик мутахассис тўқнаш келди.
Уларнинг шогирдлари ўртасидаги кураш ҳам жуда қизиқарли кечди.
Ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай, "Тоттенхэм" футболчилари кўп асабийлашишга мажбур бўлди.
86-дақиқадага келиб, Педро Нетунинг бурчак зарбасидан узатиб берган тўпини Роман Саисс боши билан Уго Льорис дарвозасига жойлаб қўйди.
"Boxing day" бизга кутилган ва кутилмаган натижаларни тақдим этишни бошлади. АПЛдан завқ олинг ва SPORTS.uzни кузатишда давом этинг!
Фикрлар