АПЛ. 17-турда олинган энг сара суратлар орқали ишланган фотомақола!

Англия премьер лигасининг 17-турида "Ливерпуль" ўз уйида "Уотфорд" клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. "Челси" "Борнмут"га қарши баҳслашди ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Лестер" ҳам кутилмаганда "Норвич" билан дуранг ўйнади. Шу қаторда, МЮ ва "Эвертон" ўртасидаги баҳс ҳам 1:1 ҳисобида якунланди. Моуриньо қўл остидаги "Тоттенхэм" эса сафарда "Вулверхэмптон" клубини таслим этди. Турнинг марказий беллашувида "Арсенал" "Манчестер Сити"га йирик, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Яна бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу турдан олинган суратлар орқали фотомақола тайёрладик.

c5071e90-cca3-4a87-881c-cfb631f6b44e

"Уотфорд" ҳимоячиси вазиятдан қаттиқ афсусда, аммо кеч...

maxresdefault_49

"Барселона" мухлислари Роналдуни, "Реал" мухлислари эса Мессини ҳуш кўришмайди. Аммо "Манчестер Сити", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм" ва ҳаттоки МЮнинг мухлислари ҳам Салоҳга хавас қилишади.

a918ac3c3ffda7c16347196f627dd50995f87eb5

Айнан Салоҳнинг голлари "Уотфорд"нинг мағлубиятига сабаб бўлди.

201912141055393045616

Ўтган мавсумни чемпионшипда ўтказган ва ўзаро принципиал рақибга айланиб улгурган "Шеффилд" ва "Астон Вилла" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

sheffield-united-v-aston-villa-premier-league-2-scaled

Хоккей ҳақиқий эркаклар ўйини, уруш-жанжалларга ҳам рухсат бор дейишади. ММА, Хоккей, Бокс... Барибир футболнинг шиддати ўзгача эканлигини чинакам мухлисларгина тушунади.

Sheffield-United-2-Aston-Villa-0-Fleck-double-sinks-Villa

Мавзуга қайтамиз! Шу куни, Флекнинг дубли "Шеффилд Юнайтед"га муҳим ғалабани тақдим этди.

2019-12-14T163629Z_170244607_RC24VD9292OS_RTRMADP_3_SOCCER-ENGLAND-LEI-NOR-REPORT-1024x726

Биласизми!? Финляндиялик Пукки ўтган мавсум чемпионшипда кўплаб голлар урди. Жорий мавсум АПЛда ҳам порламоқда! Ҳаттоки АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган вақти ҳам бўлди.

ANP141219073-1

Тиниб-тинчимас Варди ўзини ҳам, дарвозабонни ҳам аяб ўтирмаяпти. Дарвоза тўсинини ҳам...

leicester-city-1-1-norwich-city-12719145_amp

Топ жамоалардан таклифлар бисёр бўлишига қарамай, "Лестер"ни тарк этишни истамаган Вардининг кўзларига эътибор беринг!

p07xxmtz

Брендан Рожерс Клаудио Раньерининг натижасини қайтариши учун фақатгина "Ливерпуль" ҳалақит қилмоқда!

2019121449022651

Ушбу турда "Челси" "Борнмут"ни қабул қилди.

gettyimages-1193914641-2048x2048

Лондонликлар қанча уринишмасин, дарвозани ишғол эта олишмади.

ChelseaBournemouth141219-10

Учрашувнинг 84-дақиқасида эса, аламли голни ўтказиб юборишди. Ҳа, "Сен урмасанг, сенга уришади."

franklampard141219a

Лэмпард ҳам чорасиз қолди...

gettyimages-1188788781-2048x2048

Янги Зеландия терма жамоаси юлдузи Крис Вудни биласизми?

Screen-Shot-2019-12-14-at-17.14.31-752x440

Айнан Вуд томонидан киритилган ягона гол, "Бёрнли"га "Ньюкасл" устидан ғалаба келтирди.

0_Burnley-FC-v-Newcastle-United-Premier-League-777x437

Ҳавотирга ўрин йўқ! Дубравка соппа-соғ.

gettyimages-1193939211-2048x2048

Аввалига, Пеллегрини ҳавотирда эди.

gettyimages-1194048077-2048x2048

"Саутгемптон" футболчиси тайёрланиб, мўлжаллаб...

gettyimages-1193957259-2048x2048

Зарбаааа ва ...

gettyimages-1193958744-2048x2048

Йўқ! Гол эмас.

gettyimages-1193960639-2048x2048

"Вест Хэм" футболчиси кулиб: Шундай зарба ҳам берадими?

2019-12-14T192731Z_1656608496_RC27VD9SS2BQ_RTRMADP_3_SOCCER-ENGLAND-SOU-WHU-REPORT

Якунда, кичик ҳисобдаги ғалаба Пеллегринини қувонтирди.

gettyimages-1189006387-2048x2048

Очко...

gettyimages-1194181317-2048x2048

Бундай очкони Сон ҳам ишлай олади.

wolverhampton-wanderers-v-tottenham-hotspur-premier-league

Моуриньо қайси клубни бошқармасин, доимо ўз характерини жамоага юқтира олади.

gettyimages-1194158894-2048x2048

Сонни ким қучоқлаб олган? Жавобингизни "комент"да қолдиринг! Тўғри жавобни охирида киритамиз!

gettyimages-1194093971-2048x2048

АПЛда байрам бошланиб бўлди.

1188809757.jpg.10

Калверт-Льюин Де Хеанинг елкасига қўлини қўйган вазиятда, ВАР ўйин қоидаси бузилмади, деб топти ва голни инобатга олди.

2019-12-15T144044Z_1819011310_RC2QVD9OPX2Z_RTRMADP_3_SOCCER-ENGLAND-MUN-EVE-REPORT-1024x759

Вазиятни яқинроқдан кўришингиз мумкин. Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи, ВАР орқали кўриб ҳам хато қилиши биринчи маротаба эмас.

22269788-7794583-image-a-9_1576420975155_1

Калверт-Льюиннинг ушбу зарбасидан сўнг, тўп Линделёфга тегиб, дарвозага кириб кетди ва автоголга айланди.

0_Manchester-United-v-Everton-FC-Premier-League-777x437

Изоҳ ўзингиздан...

manchester-united-everton-151219t

Қизиқарли кечган учрашув дуранг билан якунланди.

d5c518eab97f081c90d9599469444938

Турнинг марказий учрашувида де Брюйне "авжи"га чиқди!

gettyimages-1194168178-2048x2048

Сўнгги вақтларда "Арсенал"ни умуман таниб бўлмай қолди.

gettyimages-1188835805-2048x2048

Гендузи футбол қўл билан ўйналмаслигини ёдидан чиқариб қўйган шекилли...

gettyimages-1194144138-2048x2048

Бўртирма қилиб айтганда, шу куни де Брюйне "Арсенал" футболчиларини "эмаклатиб" ташлади.

gettyimages-1194116697-2048x2048

Беллашув давомида Гвардиола ортиқча қийналиб ўтирмади ва жуда ҳотиржамликка берилди.

1194336108

Қизиқ, булар бир-бирига тескари туриб олиб, ўзи нима қилишяпти?

gettyimages-1129363776-2048x2048

"Супер" сурат...

gettyimages-1129363693-2048x2048

Топ жамоалар орзу қилаётган форвард, АПЛнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири Уилфред Заа.

wilfried-zaha-cropped_lmnhhanwth3a1vyrtifz631vu

Айнан ушбу юлдузнинг голи "Кристал Пэлас"ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)