АПЛ. 28-турда қайд этилган натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Мазкур тур доирасида ҳам бир қатор қизиқарли ва кескин баҳслар бўлиб ўтди.

Хусусан, чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланган "Арсенал" сафарда "Челси"га қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим очколарни қўлга киритди.
"Канонирлар"нинг асосий рақобатчиси саналган "Манчестер Сити" эса ўз уйида "Лидс"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамни қувишда давом этмоқда.

Шунингдек, "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўз баҳсларида рақибларини таслим қилди.

Маълумот учун, айни пайтда Микель Артета шогирдлари 64 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда 59 очко жамғарган "шаҳарликлар" жойлашган. Кучли учликни эса 51 очкога эга "қизил иблислар" жамоаси якунлаб бермоқда.

Қуйида 28-турда қайд этилган барча натижалар ҳамда турнир жадвали билан танишинг.


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!