АПЛ. 6 та гол урилган ўйинда "Ливерпуль" МЮ устидан ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигасида 34-турнинг қолдирилган ўйини ўтказилди. Унда "Манчестер Юнайтед" майдонига сафар қилган "Ливерпуль" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Бруну Фернандеш ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар сафида дубль қайд этган Фирмино ҳамда би гол урган Жота тарози паллаларини жамоаси томон ўзгартирди. Иккинчи таймда Рэшфорд ҳисобни қисқартирди. Асосий вақт сўнгида Салаҳ бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, 60 тага етказиб олган ҳолда, 5-ўринга кўтарилиб олди. 2-поғонани банд этган МЮ ҳисобида 70 очко мавжуд.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да ғалаба қозонди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни мезбонлар ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГОООООООООООЛ! "Ливерпуль" ўйинга нуқта қўйди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Салаҳ дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 87'

    Эрик Байи ўрнига Неманья Матич ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Кавани огоҳлантирилди.

  • 84'

    Сўнгги дақиқаларга келиб мерсисайдликлар ҳам ўз ўйинига фаоллик қўшди.

  • 81'

    Ўйин юқори темпда давом этмоқда.

  • 79'

    Фабиньога нисбатан қоида бузган МакТоминей огоҳлантирилди.

  • 79'

    Бруну Фернандешнинг стандарт вазиятдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 76'

    Рэшфорднинг ўткир бурчакдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 75'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Манени Хендерсон қайтарди.

  • 74'

    Жонс ва Мане ўйинга қўшилди. Улар Жота ҳамда Вейналдумни алмаштирди.

  • 73'

    Линдельофнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 71'

    Гринвуднинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтарди.

  • 70'

    "Қизил иблислар" босим уюштирмоқда. Бу рақибни хато қилишга мажбур қиляпти.

  • 68'

    ГОООООООООООЛ! МЮ ўйинга қайтди!

    Каванининг узатмасидан кейин қулай позицияга чиқиб борган Рэшфорд ўта аниқлик билан тўпни дарвозага йўллади.

  • 66'

    Ҳозирча, манкунияликлар стандарт вазиятлардан ҳеч қандай наф чиқара олмаяпти.

  • 64'

    Фред ўз ўрнини Гринвудга бўшатиб берди. Сульшер ҳужумни кучайтирмоқчи.

  • 64'

    Жамоадоши узатган тўпга Кавани ета олмади. Тўп йўқотилди.

  • 62'

    Александр-Арнольднинг чап оёқда йўллаган зарбасидан кейин Хендерсон тўпни қайтарди.

  • 62'

    Ўоунинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 61'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Трент Рэшфордга нисбатан қоида бузди. Мезбонларда яхши стандарт вазият.

  • 59'

    Диогу Жотанинг кучли зарбасидан кейин тўп устунни титратди.

  • 56'

    Эдинсон Кавани ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 54'

    Тўпни ўйинга киритишда шошилиб хато қилаётган манчестерликлар ўзиниг вақтини ўзи олмоқда.

  • 52'

    Тўп назорат Сульшер шогирдларида. Бироқ улар ҳужумлар уюштиришга қийналяпти.

  • 49'

    Рақибдан кетма-кет икки "тарсаки" қабул қилиб олган "қизил иблислар" фаоллашиб қолди.

  • 47'

    ГООООООООООЛ! Фирмино дублни расмийлаштирди!

    Трентнинг узатмасидан кейин Роберто жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    ГООООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобда олдинга ўтиб олмоқда!

    Трентнинг узатмасидан кейин Фирмино боши билан дарвозани ишғол этди.

  • 45+1'

    Майдонга нотўғри йиқилган Бруну Фернандеш оёқ мушакларини жароҳатлаб олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Ўз жойини ташлаб олдинга югуриб чиққан Хендерсон рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 41'

    Поль Погбанинг кучли зарбасидан кейин тўп тўрга ташқи томондан тегди.

  • 40'

    Тўп назорати манкунияликлар томонда бўлиб турибди. Бироқ мерсисайдликлар ҳам бўш келмаяпти.

  • 37'

    Робертсонни алдай олмаган Рэшфорд жамоасининг қарши ҳужуми якунланишига сабаб бўлди.

  • 36'

    Сўнгги дақиқаларда "Ливерпуль"нинг уюштирган босими ўз самарасини кўрсатмай қолмади.

  • 34'

    ГОООООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди!

    Филлипснинг зарбасидан кейин Жота "Рабона" услубида тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 33'

    Жотанинг жарима майдони ичидан берган зарбасини Хендерсон қайтарди. Ажойиб реакция!

  • 31'

    Погба жарима майдони ичида шеригига тўпни ташлаб берди. Бироқ ҳеч ким уни тушунмади.

  • 28'

    ВАРни кўрган рефери пенальтини бекор қилди. Тўп МЮга қайтариб берилади.

  • 27'

    Вазият чизиқ устида бўлганлиги учун ҳакам видеотакрорларни кўриш учун майдон четига йўл олди. Шунингдек, қизил карточка эҳтимоли ҳам кўриб чиқилади.

  • 26'

    Жарима майдони ичида Филлипсга нисбатан қоида бузилди. Энтони Тэйлор нуқтага ишора қилди.

  • 25'

    Салаҳнинг фаол ҳаракатлари жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.

  • 23'

    Жотанинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин Хендерсон тўпни қайтарди.

  • 21'

    Устунлик тез-тез алмашмоқда. Ҳозирги пайтга келиб, МЮ бироз устунлик қилмоқда.

  • 19'

    Майдонда бироз эҳтиёткор футбол биринчи планга чиқди.

  • 17'

    Робертсоннинг узатмасидан кейин жамоадоши тўпга ета олмади.

  • 14'

    Мерсисайдликлар фаолликни оширишга ҳаракат қиляпти.

  • 12'

    "Қизил иблислар" рақибни кучли босим остида ушлаб турибди.

  • 10'

    ГОООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Бруну Фернандегнинг Куарежма услубида йўллаган зарбасидан кейин тўп Филлипсга тегиб, дарвозадан жой олди.

  • 8'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Уан-Биссака уни йўқотди.

  • 6'

    Салаҳнинг узатмаси Погбадан ўтмади.

  • 5'

    Алиссон қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни рақибига топшириб қўйди. Кавани ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади.

  • 4'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Кавани ноаниқ зарба берди.

  • 3'

    Илк ҳужум меҳмонларда. Фирминонинг узатмасидан кейин тўп Байининг қўлига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!