АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушган учрашувда “Манчестер Сити” “Челси”ни мағлуб эта олмади
АПЛнинг 20-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Челси” ўртасидаги учрашув якунлади.
Бу турда Гвардиола шогирдлари ўз уйида “Челси”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Дастлаб учрашувнинг 42-дақиқасида Тиджани Рейндерс гол киритган бўлса, беллашувнинг сўнгги дақиқларида Энцо Фернандес "Манчестер Сити" дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва 45 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.
Бу учрашувдан сўнг “шаҳарликлар” очколар сонини 42 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 2-поғонани эгаллаб турибди.



Фикрлар