АПЛ. Анчелотти "Эвертон"даги илк мағлубиятини Гвардиоланинг жамоасидан қабул қилиб олди

Манчестердаги "Иттиҳод" стадионида кечган учрашувда мезбонлар Габриэль Жезуснинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучишди. "Ирислар" таркибидаги ягона голга Ришарлисон муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Хосеп Гвардиола шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 44 тага етди ва 3-ўринда муқим жой олди. Карло Анчелотти бошлиқ мерсисайдликлар эса 25 очко билан 10-поғонадан жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!