
АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда очко йўқотди
Брайтон шаҳридаги "Фалмер — Зе Амекс" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. 7-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг ўзининг аниқ зарбаси билан лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 35-дақиқада Юрген Локадия Бернд Лено қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, мувозанатни тиклади.
Бугунги натижадан сўнг Унаи Эмери шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 38 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Ҳисобида 22 очкоси бўлган "Брайтон" эса жадвалда 13-поғонани эгаллаб турибди.
"Тўпчилар" келгуси турда "Ливерпуль" меҳмони бўлишса, "Брайтон" "Эвертон"ни қабул қилади. Ҳар икки ўйин 29 декабрь санасида бўлиб ўтади.
{game}id{/game}
Фикрлар