АПЛ. "Арсенал" "Лидс" дарвозасига 4 та гол урди
Голлар шоуси.
Англия премьер-лигасининг 24-турида “Арсенал” ўз майдонида “Лидс”ни қабул қилди.
“Эмирейтс”да кечган ўйин голларга бой бўлди. Шу куни “Арсенал” рақибини 4:2 ҳисобида доғда қолдирди. “Канонирлар” сафида голларни Пьер-Эмерик Обамеянг (13', 41', 47') ва Эктор Бельерин (45') киритган бўлса, меҳмонларнинг икки голига Паскаль Стрейк (58') ва Элдер Кошта (69') муаллифлик қилди.
Ушбу ўйиндан сўнг “Арсенал” ўз ҳисобидаги очколарни 34 тага етказиб олди ва 10-ўринга кўтарилди. “Лидс” эса 32 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Арсенал
| Премьер-лига 24-тур 14/02/2021, 21:30
4 :2 ![]() Тугади | Лидс
|
Стадион: Emirates Stadium 0 томошабин Бош ҳакам: Stuart Attwell |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар