АПЛ. "Арсенал" сафарда "Брентфорд" билан очко бўлишди

АПЛнинг 26-турида "Брентфорд" ўз уйида  "Арсенал"ни қабул қилди.  Ушбу баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. 

Дастлаб, 61-дақиқада "кононирлар" футболчиси Мадуэке ҳисобни очди. Аммо 71-дақиқада Льюис Поттер ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйин давомида жамоалар бошқа гол киритмади. 

Шу тариқа, "кононирлар" ўз очколари сонини 57 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Улар иккинчи ўринда "Манчестер Сити"дан 4 очко кўп жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!