АПЛ. “Арсенал” ва “Фулхэм” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
АПЛнинг 18-туридан ўрин олган иккита учрашув якунланди.
Бу турда Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўз уйида “Брайтон”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Мартин Эдегор ҳисобни очган бўлса, беллашувнинг 52-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Рюттер ўз дарвозасини ишғол қилиб орадаги фарқни иккитага оширди. Мезбонларнинг голларига “Брайтон” футболчиси Диего Гомес 64-дақиқасида жавоб қайтарди ва бу гол жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолишга камлик қилди.
“Фулхэм” эса сафарда “Вест Хэм” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди .
{game}19427626{/game}
{game}19427635{/game}



Фикрлар