АПЛ. Аутсайдерлар баҳсида "Фулхэм" "Вест Бромвич" устидан ғалаба қозонди

Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган “Фулхэм” ҳамда “Вест Бромвич” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Аутсайдерлар ўртасида кечган ўйин 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Голларни Бобби Рид (26') ва Ола Айна (30') киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Фулхэм” 17-ўринга кўтарилиб олди, “Вест Бромвич” эса 18-ўринга тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!