АПЛ. Август ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар номи маълум

АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар номи аниқ бўлиб улгурди. 

Қуйидаги футболчилар мазкур совринни қўлга киритиш учун даъвогар: 

Паскаль Гросс («Брайтон») – 3 гол, 1 ассист - 5 та ўйинда;

Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») – 9 гол, 1 ассист - ўйинда;

Габриэл Жезус («Арсенал») – 3 гол, 3 ассист - 5 ўйинда;

Александар Митрович («Фулхэм») – 5 гол - 5 ўйинда;

Мартин Эдегор («Арсенал») – 3 гол - 5 ўйинда;

Ник Поуп («Ньюкасл») – 19 та сэйв - 5 ўйинда;

Родриго («Лидс») – 4 гол ва 1 ассист - 5 ўйинда;

Уилфрид Заа («Кристал Пэлас») – 4 гол - 4 ўйинда.

Овоз бериш 12 сентябргача давом этади. Ғолибни мухлислар овоз бериш йўли орқали аниқлайди. Шунингдек, экспертларнинг фикри ҳам инобатга олинади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!