Асосий мазмунга ўтиш

АПЛ. Бэйлнинг хет-триги "Тоттенхэм"га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

"Шпорлар" анча юқорилаб олди.

Англия Премьер-лигаси 34-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Шеффилд" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Шпорлар" сафида голларга Гарет Бэйл ҳамда Сон муаллифлик қилди. Уэльслик футболчи хет-трикни нишонлаган бўлса, қитъадошимиз ҳам майдонни голсиз тарк этмади.

Шу тариқа, очколари сонини 56 тага етказиб олган "Тоттенхэм" онлайн жадвалда 5-ўринга кўтарилиб олди. "Шеффилд" 17 очко билан сўнгги поғонада қолди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ