АПЛ бир қарорга келди

Англия Премьер-лигаси чемпионат учрашувлари давом эттирилиши учун бир қатор қоидаларни жорий этди.

Англия Премьер-лигаси директори Ричард Гарлик томонидан тузилган ҳужжатга кўра, мавсум бошланишидан олдин клублар машғулотларда қуйидаги шартларни бажаришлари керак бўлади:

- футбол анжомларидан тортиб дарвоза устунларигача бўлган барча жиҳозлар фойдаланишдан олдин ва кейин зарарсизлантирилиши керак;

- футболчиларга ниқоб кийиш тавсия этилади;

- футболчиларга автоуловларни бир-биридан учта тўхташ жойи оралиғида қолдириш тавсия этилади;

- Ўйинчилар ва ходимларнинг машғулотларга тупуришига йўл қўйилмайди;

- Ўйинчиларга тайёргарлик кўриш учун 15 дақиқа, 5 кишидан иборат гуруҳда машқ қилиш учун 75 дақиқа ва тикланиш учун 15 дақиқа вақт берилади.

Машғулотларни бошлашдан 48 соат олдин футболчилар ва клуб ходимларидан коронавирус тестини ўтказиш талаб қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!