APL. "Chelsi" kuchli to‘rtlikka kirib oldi

  • 21 aprel, 2021, 02:12
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Angliya Premer-ligasi 32-turidan o‘rin olgan "Chelsi" - "Brayton" uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda tomonlar 0:0 hisobidagi durangga imzo chekishga majbur bo‘ldi.

O‘yin davomida tomonlar qancha harakat qilmasin, darvozalarga yo‘l topa olmadi. Goh posbonlar yaxshi harakat qilgan bo‘lsa, goh hujumchilar yakuniy nuqtani qo‘yishda oqsadi.

Shu tariqa, ochkolari sonini 55 taga etkazib olgan "aristokratlar" 4-o‘ringa ko‘tarilib oldi. 34 ochko jamg‘argan "Brayton" 16-pog‘onani band etgan.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлди.

  • 90+3'

    Жирунинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 90+2'

    Хадсон-Одоини йиқитган Уайт иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшилди.

  • 87'

    Пулишичнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 85'

    "Аристократлар" сўнгги дақиқаларни олдинги чизиқда ўтказмоқда.

  • 82'

    "Челси" қанотларни фаол ишлатишга ҳаракат қиляпти. Бироқ рақиб ҳимояда ишончли ўйнамоқда.

  • 80'

    Лаллананинг зарбасидан кейин тўпни Кепа ушлаб олди.

  • 79'

    Уэлбекнинг зарбасидан кейин тўп тўсинни титратди.

  • 77'

    Меҳмонлар вакилининг уринишидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 75'

    Ўйин ҳар икки томоннинг ҳужумлари билан давом этмоқда.

  • 73'

    Маунтга нисбатан қоида бузган Уайт огоҳлантирилди.

  • 71'

    Биссума бу сафар узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп яна бошқа манзилга кетди.

  • 69'

    Биссуманинг стандартдан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 67'

    Хадсон-Одои ҳамда Вернер Алонсо ва Хаверц ўрнига майдонга тушди.

  • 64'

    Тўп назорати меҳмонлар томонга ўтиб кетди.

  • 61'

    Ўйин темпи пасайди.

  • 59'

    Леандро Троссард ўз ўрнини Адам Лалланага бўшатиб берди.

  • 57'

    Пулишич бирга-бир вазиятга чиқиб боришига ҳимоячи йўл қўймади.

  • 55'

    Жарима майдонига ёриб киришни мақсад қилган Хаверц зарарсизлантирилди.

  • 52'

    "Челси" футболчилари индивидуал ҳаракатлар билан рақибни доғда қолдиришга ҳаракат қиляпти.

  • 50'

    Тўп назорати "кўклар"да. Улар бутунлай устунликка эришмоқчи.

  • 48'

    Жамоалар кучли прессинг уюштирмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+2'

    "Брайтон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тухель шогирдлари тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини туширишга ҳаракат қиляпти.

  • 40'

    Бўлим сўнгига келиб меҳмонлар фаоллашиб қолди.

  • 37'

    Курт Зумага ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

  • 35'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Жоржиньо огоҳлантирилди.

  • 32'

    Рис Жэймснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 29'

    Рюдигер ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 27'

    Тўп назорати "кўклар"да. Бироқ улар рақиб жарима майдонига кира олмаяпти.

  • 25'

    Ўйин шиддатли руҳда давом этмоқда. Аммо дарвозаларга йўлланаётган зарбалар у қадар кўп эмас.

  • 23'

    МакКалистернинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 21'

    Зума узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 20'

    Хаверцнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 19'

    Тухель шогирдлари қанотлардан анча фаол фойдаланмоқда.

  • 17'

    Аста-секинлик билан "Челси"нинг уринишлари рақиб жарима майдонига яқинлашмоқда.

  • 14'

    Жамоалар навбати билан тўпга эгалик қилмоқда.

  • 12'

    Мезбонлар "уйғона бошлади". Зиешнинг узатмасига Алонсон бироз ета олмади. Ҳужум анча чиройли ташкил қилинганди.

  • 10'

    Хаверц бирга-бир вазиятга чиқиб боришига тезлик етишмади.

  • 8'

    "Челси" футболчилари ўзларига келиши анча қийин кечмоқда.

  • 6'

    Тўп майдон марказида. Уни "Брайтон" футболчилари ўзларида ушлаб турибди.

  • 3'

    Меҳмонлар илк дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

  • 0'

    Бугунги ўйинимиз Лондон шаҳридаги тўс-тўполонлар туфайли 15 дақиқа кечроқ бошланмоқда.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!