АПЛ дебютанти амалдаги чемпиондан очко олишга эришди (видео)

Бундан бироз аввал Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

"Молине" стадионида кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. Дастлабк 57-дақиқада Вилли Боли ҳисобни очиб, мезбонларни ҳисобда олдинга чиқарди.

69-дақиқада эса Эмерик Ляпорт мувозанатни тиклади ва ўйин шу ҳисобда якун топди. Шу тариқа "шаҳарликлар" янги мавсумда илк бор очко йўқотишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!