АПЛ. Эронлик футболчи "Челси"ни ғалабадан мосуво этди

"Американ Экспресс Коммьюнити" номли стадионда кечган учрашув 1:1 ҳисобида якун топди. 10-дақиқада Сесар Аспиликуэта ҳимоячиларнинг пала-партиш ҳаракатларидан унумлий фойдаланиб ҳисобни очди.

84-дақиқада захирадан майдонга тушган Алиризо Жаҳонбахш чалқанча услубда Кепа Аррисабалага қўриқлаётган дарвозани ишғол этишга эришди. Шу тариқа, жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!