АПЛ гранди ПСЖ футболчисни нишонга олди

Манчестерликлар ҳозирда ПСЖ клуби аъзоси Мануэль Угартега катта қизиқиш билдирмоқда.

"Манчестер Юнайтед" ҳозирда бир нечта трансферларни амалга ошириб, жамоа таркибини кучайтиришдан тўхтамоқчи эмас. Шу кунгача "Болония" ҳужумчиси Зиркзе, "Лилл"дан 18 ёшли ҳимоячи Лени Йорони сотиб олди. Бир неча кун олдин "Бавария" футболчиси Матиес де Лигт ва ПСЖ клуби ўйинчиси Хави Симонсга жуда катта қизиқиш билдираётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Уругвайлик таянч ярим ҳимоячининг Париж клуби билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар белгиланган. ПСЖ клуби Угарте учун "қизил иблислар"дан 70 миллион евро сўрамоқда. Бунга асосий сабаб, ўтган мавсум Парижликлар "Спортинг"дан ўйинчини 60 миллион еврога сотиб олган. Шу сабабли, футболчининг трансфери орқали зарарга кирмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!