АПЛ грандлари назарига тушган футболчи ким?

"Норвич" клуби хавбеки Тодд Кантуэлл АПЛ клубларининг эътибор марказига тушиб қолди.

Express нашрининг ёзишича, 22 ёшли англиялик футболчига "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари жиддий қизиқиб қолишди. Ушбу жамоалар ёзги трансферлар даврида Кантуэлл учун кураш олиб боришмоқчи.

“Норвич” эса ўз тарбияланувчисини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кантуэлл жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!