АПЛ грандлари “Реал” ярим ҳимоячисига қизиқишмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" “Реал Мадрид”нинг таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига эътибор қаратмоқда. Агар “қаймоқранглилар” янги бош мураббийси футболчини сотишга қарор қилса, иккала клуб ҳам 26 ёшли футболчига қизиқишни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, франциялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси яна икки йилга мўлжалланганини ҳисобга олсак, унинг хизматларидан манфаатдор бўлган клублар тахминан 80-90 миллион евро тўлашлари керак бўлади. Таъкидланишича, "Реал" раҳбарияти Тчуамени билан шартномани 2031 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!