АПЛ. Ҳусанов яна "Челси"га қарши баҳсда майдонга тушадими?
Англия Премьер-лигасининг 20-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" "Челси" билан куч синашади. Ушбу тўқнашувдан аввал бир неча машҳур сайтлар беллашув учун икки жамоанинг бошланғич таркибларини тахмин қилди.
"Sports Illustrated" нашрининг версиясига кўра:
"Манчестер Сити": Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, ЎРайли, Родри, Рейндерс, Шерки, Силва, Фоден, Холанд.
"Челси": Санчез, Густо, Фофана, Чалоба, Кукурелья, Жеймс, Энцо, Эстевао, Палмер, Нето, Педро.

"Sports Mole" нашрининг талқинига кўра:
"Манчестер Сити": Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, ЎРайли, Родри, Рейндерс, Шерки, Силва, Фоден, Холанд.
"Челси": Санчез, Густо, Фофана, Чалоба, Ачемпонг, Жеймс, Энцо, Гарначо, Палмер, Нето, Педро.
Шунингдек, "Rotowire" нашри ҳам ўз тахминини эълон қилди.

Бундан ташқари, бошқа бир неча машҳур ва ишончли нашрлар ўз версиясини тақдим қилди. Маълум бўлишича, Гвардиола бугун ҳимояда ҳеч қандай ротацияга қўл урмайди. Шу сабаб, Ҳусанов яна захирада қолади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги беллашув Тошкент вақти билан 22:30’да старт олади.



Фикрлар