АПЛ ЖЧ-2022 бошланишига 9 кун қолганида ва унинг финалидан 8 кун ўтиб тур ўйинлари ўтказмоқчи

Англия премьер-лигаси 2022 йил Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионати қишда ўтказилиши сабаб тақвим борасида ўз таклифини тайёрлади.

Daily Mail нашрининг ёзишича инглизлар АПЛни ва Чемпионшипнинг 2022/23 йилги мавсумини бир ҳафта олдин бошлаб, бир ҳафта кеч тугатмоқчи. Эътиборлиси шундаки, улар мундиал бошланишига 9 кун қолганида, яъни 12 ноябрь куни АПЛда бир тур ўйин ўтазишмоқчи ва жаҳон чемпионати финалидан кейин 8 кун ўтиб эса кейинги турни ўтказишмоқчи.

Юқоридаги масала юзасидан билдирилган таклиф ноябрь ойидаги йиғилишда кўриб чиқилади ва унда клублар ўз таклифларини билдиришлари мумкин.