АПЛ. Келаси мавсум еврокубокларда иштирок этадиган жамоалар номи аниқ бўлди
Англия Премьер-лигасининг 2025/26 йилги мавсуми якунланди ва еврокубокларга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди.
Келаси мавсум Чемпионлар лигасида “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Астон Вилла” ва “Ливерпуль” иштирок этади.
“Борнмут” ҳамда “Сандерленд” Европа лигасига йўлланма олган бўлса, “Брайтон” Конференциялар лигасида қатнашади.
Шунингдек, “Кристал Пэлас” ҳам еврокубокларга чиқиш имкониятини сақлаб қолмоқда. Жамоа Конференциялар лигаси финалида “Райо Вальекано”ни мағлуб этса, Европа лигаси йўлланмасига эга чиқади.

Фикрлар