АПЛ клуби футболчисида коронавирус аниқланди

"Брайтон" клуби ижрочи директори Пол Барбер жамоа аъзоларидан бири коронавирусга чалинганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, айни дамда АПЛ клубларининг барча машғулот базалари ёпилган, футболчилар эса ўз уйларида карантинда бўлиб туришибди. “Брайтон” футболчилари орасида ўзларини ёмон ҳис қила бошлаганлари коронавирусга қарши тестдан ўтишди.

Норасмий хабарларга кўра, “Брайтон” ҳужумчиси Аарон Коннолида Covid-19 вируси аниқланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!