АПЛ клуби ҳимоячисини “Реал”га сотмайдиган бўлди
“Тоттенхэм” қанот ҳимоячиси Педро Порро “Реал”га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақида Испаниянинг Diario AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, мадридликлар испаниялик футболчини қиммат нархга сотиб олишмоқчи эмас. “Тоттенхэм” эса, Поррони 70 миллион евродан камга қўйиб юбормоқчи эмас.
“Қаймоқранглилар” “Ливерпуль” аъзоси Трент Александр-Арнолдни ёзда эркин агент сифатида ўз сафларига қўшиб олиш арафасида туришибди.
25 ёшли Педро Порро 2023 йилда Лондон клуби сафига 40 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Жорий мавсумда футболчи клуб сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва иккита голли узатма амалга оширган.
Фикрлар