АПЛ клублари Бенитесни олиб келишмоқчи, бу улар учун қимматга тушади

Англия нашрлари хабарига кўра, Премьер-лига клублари "Далянь Ифан" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес билан шартнома имзолаш учун 20 миллион фунтни тўлашлари керак бўлади.

Олдинроқ, испаниялик мураббий ҳизматлари учун "Арсенал" ва "Вест Хэм" клубалри қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Испаниялик мутаҳассис хитой клубида йилига 12 миллион фунт ишлаб топад. Унинг шартномасида қўйиб юбориш нархи жаҳон футболи учун рекорд сумма, 20 миллион фунтни ташкил қилади.