АПЛ клублари жорий ёзги трансферлар даврида қанча пул сарфлашди?
Ads

Дунёга машҳур Transfermarkt портали жорий ёзги трансферлар даврида АПЛнинг барча 20та клуби жами қанча маблағ сарфлаганини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра премьер-лига клублари мавсумлар оралиғида янги футболчилар сотиб олиш учун жами 1,386 миллиард фунт (1,502 миллиард евро) сарфлашган. Бироқ, бу рекорд эмас. АПЛ клублари рекорд харажатларни 2017 йилда амалга оширишган. Ўшанда бу кўрсатгич 1,455 миллиард фунтга (1,577 миллиард евро) етган.

Таъкидлаш керакки, жорий ёздаги энг қиммат трансфер Харри Магуайр бўлди. “Манчестер Юнайтед” уни “Лестер” 87 млн еврога сотиб олди. Кейинги ўринларни эса "Лилл"дан "Арсенал"га кўчиб ўтган Николя Пепе (80 млн евро) ва "Атлетико"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган Родрилар (70 млн евро) эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Ливерпуль” – “Норвич” учрашуви билан АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумига расман старт берилади.