АПЛ. Кураш давом этади, "Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"ни енгди

"Селхарст Парк"да кечган учрашувда шаҳарликлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Раҳим Стерлинг (2 та) ва Габриэль Жезус киритилган голларга мезбонлар сафида Лука Миливоевич бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа "шаҳарликлар" ҳисобидаги очколар сони 83 тага етди ва жамоа турнир жадвалида вақтинчалик бўлсада, яна пешқадамга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!