АПЛ. "Лестер" Лэмпард жамоасини ишончли ҳисобда таслим этди

  • 6 ноябрь, 2022, 00:29
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

АПЛ 15-туридан ўрин олган "Эвертон" - "Лестер" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда "тулкилар" 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Голларга Тилеманс ҳамда Барнс муаллифлик қилди. Шунингдек, Мэддисон ҳар иккала голга ассист вазифасини бажарди. 

Очколари сонини 14 тага етказиб олган "Лестер Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди. Худди шунча очко тўплашга эришган "ирисчилар" 15-поғонани банд этган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!