АПЛ. "Лестер"да кичик, "Эвертон"да ишончли ғалаба. "Астон Вилла" эса мавсум дебютантига мағлуб бўлди
Англия Премьер Лигасининг 1-туридан ўрин олган бир нечта ўйинлар якунланди. "Лестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилди ва Жейми Вардининг ягона гол эвазига ғалаба қозонди. "Эвертон" эса "Саутгемптон" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавсум дебютанти "Уотфорд" ўз майдонида "Астон Вилла"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, "Брайтон" сафарда "Бёрнли"дан устун келди, 2:1.
Фикрлар