АПЛ. "Ливерпуль" иштирокидаги ўйин шоуга айланиб кетди
АПЛ 38-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 4:4 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
"Қизиллар" сафида Жота дубль қилган бўлса, Фирмино ҳамда Гакпо ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. "Авлиёлар" таркибида Сулеймана иккита гол урди. Шунингдек, Уорд-Проуз ва Армстронг биттадан гол урди.
Фикрлар