АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги секундларда ван Дейкнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди
Англия Премьер-лигаси 33-туридан ўрин олган дербида "Эвертон" "Ливерпуль"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб 27-дақиқада Илиман Ндиай ҳисобни очган эди, бироқ унинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида, 54-дақиқада Бету ҳисобни тенглаштирди. 58-дақиқада эса "Ливерпуль" дарвозабони Георгий Мамардашвили жароҳат туфайли майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Фредди Вудмен туширилди.
Учрашув тақдири иккинчи бўлимга қўшиб берилган 10-дақиқада ҳал бўлди — Виржил ван Дейк ғалаба голини урди.

Фикрлар