АПЛ. "Ливерпуль" ва "Сити" ўртасидаги марказий ўйинда 4 та гол урилди
Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги марказий ўйин якунига етди. Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, Садио Мане бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланган бўлса, Филь Фоден бироздан кейин мувозанатни тиклади. Салоҳнинг 76-дақиқадаги голига эса, 5 дақиқа ўтиб, де Брюйне жавоб қайтарди.
Шу тариқа, мерсисайдликлар 15 очко билан 2, "шаҳарликлар" 14 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Марказий ўйинда кучлар тенг келди!
- 90+3'
"Сити" бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятни қўлга киритди. Бу сўнгги имконият.
- 90+2'
Де Брюйненинг узатмасини Ван Дейк тўхтатиб қолди.
- 90+1'
Габи Жезус яна бир имкониятни кўкка совурди. Унинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячидан ўтмади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.
- 88'
"Шаҳарликлар"нинг позицион ҳужумлари ҳамон давом этмоқда.
- 86'
Фабиньо бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Родри вазият қаҳрамони.
- 84'
Кутилмаганда, Кайл Уокер зарба берди ва кутилганидек, ноаниқ!
- 83'
Жарима майдони яқинида Бернардуга нисбатан қоида бузилди. Зарба учун қулай нуқта.
- 81'
ГОООООООООООООЛ! "Сити" ҳисобни тенглаштирди!
Кевин Де Брюйненинг кучли зарбасидан сўнг тўп Матипга тегиб дарвозадан жой олди.
- 79'
Стерлинг берган пасни Гомес қайтариб юборди.
- 78'
"Шаҳарликлар" дарҳол жавоб қайтариш учун олдинга ўтмоқда.
- 76'
ГОООООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Салаҳнинг 3-4 рақибини алдаб, жарима майдонига ёриб кирди ва ўткир бурчакдан аниқ зарба берди.
- 74'
Гвардиола реферига жиддий эътироз билдирди. 4-ҳакам уни тинчланишга чақирди.
- 72'
Хендерсон Сильвага нисбатан қоида бузди.
- 71'
"Шаҳарликлар" кичик устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.
- 69'
ГООООООООООООООООЛ! "Сити" ҳисобни тенглаштирди!
Жезусдан пас қабул қилиб олган Фоден ўткир бурчакдан дарвозани ишғол этди.
- 68'
Диогу Жота ўз ўрнини Роберто Фирминога бўшатиб берди.
- 67'
Жэк Грилиш ўз ўрнини Рахим Стерлингга бўшатиб берди.
- 65'
Жарима майдони яқинида Жота қоида бузди ва огоҳлантирилди.
- 63'
Салаҳнинг уринишидан сўнг тўп жонли деворга тегди.
- 62'
Жарима майдонига яқин ҳудудда Родри қоида бузди. "Ливерпуль"да стандарт вазият.
- 61'
Олдинга югуриб чиққан Эдерсон тўпга Манедан олдин етиб келди.
- 59'
ГОООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Салаҳнинг узатмасидан сўнг Мане бирга-бир вазиятдан дарвозани ишғол этди.
- 57'
Клопп шогирдлари нисбатан фаоллашди.
- 56'
Жарима майдони чизиғида Салаҳ Канселу томонидан тўхтатилди.
- 54'
Жезус кўп вазиятларда жамоасига панд бериб қўймоқда. Бу сафар у қарши ҳужумни давом эттира олмади.
- 53'
"Қизиллар" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.
- 51'
Габи Жезус яна йиқилиб тушди. Ҳакам бу сафар ҳам унга ишонмади.
- 50'
Жотанинг бу сафарги уринишидан сўнг Эдерсон тўпни қайтарди.
- 49'
Диогу Жота икки рақибини чалғитди. Аммо Диаш хавфни бартараф этди.
- 48'
"Шаҳарликлар" иккинчи 45 дақиқаликда ҳам тўпни назорат қиляпти.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!
- 45'
Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 1 дақиқа қўшилди.
- 44'
Фоден бирга-бир вазиятга чиқиб Алиссонни алдашга ҳаракат қилди. Дарвозабон тўп йўналишини ўзгартириб, хавфни бартараф этди.
- 43'
"Шаҳарликлар" стандартдан фойдалана олмади.
- 42'
Филь Фоденни йиқитган Мильнерга сариқ карточка кўрсатилди.
- 41'
Жоэль Матип Жезус-Грилиш комбинациясини тўхтатди.
- 40'
Кевиннинг бу сафарги уринишидан кейин тўп яна ҳимоячига тегди.
- 40'
Бўлим сўнгига келиб "Сити" ўйин тизгинини тўлиқ қўлга олди.
- 38'
Жезуснинг нотўғри пасидан сўнг Кевин ноқулай зарба берди ва тўп ҳимоячидан ўтмади.
- 36'
Бир неча рақибини алдаб жарима майдонига яқинлашган Матип остонада тўхтатилди.
- 34'
Фоденнинг узатмасига "учиб келган" Де Брюйне ноаниқ зарба йўллади.
- 32'
Грилишнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Алиссон қайтарди.
- 32'
Жарима майдони ичида йиқилиб тушган Фоденга ҳакам ишонмади.
- 31'
Жордан Хендерсон воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 30'
Жамоалар ҳужумдан кўра ҳимояда анча ишончли ҳаракат қиляпти.
- 28'
"Сити"нинг навбатдаги ҳужуми Фоденнинг ноаниқ узатмаси туфайли якунига етмай қолди.
- 26'
Жотага нисбатан қоида бузган Рубен Диаш огоҳлантирилди.
- 24'
Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорлик билан олдинга ўтмоқда.
- 22'
Мильнер ҳужумда қоида бузди. Эдерсон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.
- 21'
Рақибнинг 7 футболчисини алдаган Бернарду Фоденни бирга-бир вазиятга чиқарди. Филнинг бўш зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 19'
Де Брюйненинг ажойиб пасини Фоден нотўғри манзилга йўллади.
- 18'
Прессинг уюштирган меҳмонлар Алиссонни хато қилишга мажбур этди. Аммо Габи Жезус давом эттира олмади.
- 17'
Сильва қанотдан хавфли узатма амалга оширди. Жезусга келаётган тўпни Робертсон қайтарди.
- 15'
Жэк Грилишнинг зарбасини Матип дарвозага қадар ўтказмади.
- 13'
Гвардиола жамоаси ўйин тизгинини онгли равишда рақибга бераётгандек кўринмоқда.
- 11'
Диаш Манени қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам хуштагини чалди.
- 10'
Де Брюйне узатган тўпга Жезус ета олмади.
- 9'
"Шаҳарликлар" ўз услубига содиқ қолган ҳолда тўп назоратига эътибор қаратмоқда.
- 7'
Салаҳнинг кучли зарбаси жарима майдони ичидагилар томонидан блокланди.
- 6'
"Сити"да кутилмаган ҳолат: пасларга аниқлик етишмаяпти.
- 5'
Ҳимояга қайтган Жезус тўпни жамоасига олиб берди.
- 4'
Де Брюйне берган пасни Грилиш тўхтата олмади.
- 3'
Фоден ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам хуштагини чалди.
- 2'
Хендерсоннинг қанотдан узатган тўпини Ляпрот қайтарди.
- 1'
Учрашувга старт берилди!
- 0'
Баҳс Рожер Хант хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланади.
- 0'
Бугунги ўйин қаҳрамонлари майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Фикрлар