АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Брайтон" билан дуранг ўйнади. Ҳусанов тўлиқ учрашув ўтказди
Англия Премьер-лигасининг 21-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Тўқнашувнинг 41-дақиқасида Эрлинг Холанд 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 60-дақиқада эса Митома Доннарумма дарвозасини ишғол қилган ҳолда, орадаги фарқни йўққа чиқазди.

Маълумот ўрнида, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов мазкур учрашувни асосий таркибда бошлаб тўлиқ ўтказишга муваффақ бўлди.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season
Манчестер Сити
- Erling Haaland 41'
Полный рабочий день
1
:
1
08.01.2026 00:30
Брайтон
- Kaoru Mitoma 60'



Фикрлар