Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда бир киши кам бўлиб қолган «Ливерпуль»ни мағлуб этди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 1

Учрашув якунланди.

АПЛнинг 6-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз ниҳоясига етди.

«Ливерпуль» ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Дастлаб, 65-дақиқада Эрлинг Холанд ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Жереми Доку орадаги фарқни иккитага оширди. Шунингдек, 78-дақиқада Шерки ҳам ўз номини таблога ёздириб, ўйинга нуқта қўйди.

Шу тариқа, «шаҳарликлар»нинг очколари сони 18 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ