АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Эвертон" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик имкониятларини камайтирди
АПЛнинг 35-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўз ниҳоясига етди.
“Эвертон” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилиб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Дастлаб, 43-дақиқада Жереми Доку ҳисобни очди. 68-дақиқада Тьерно Барри ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг Жейк О’Брайен мезбонларни олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада Барри дубль расмийлаштириб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Эрлинг Холанд ҳисобни қисқартирди — 3:2. Бироқ меҳмонлар охиргача кураш олиб борди. Сўнгги дақиқаларда Доку катта саҳнага чиқиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди — 3:3.
Қолган вақт давомида бошқа голлар кузатилмади.
Шу тариқа, “Эвертон”нинг очколари сони 51 тага етди. “шаҳарликлар” эса 71 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
- Англия - Премьер-лига
- Обычный сезон
Эвертон
- Thierno Barry 81'
- Thierno Barry 68'
- Jake O'Brien 73'
00:00
Манчестер Сити
- Jérémy Doku 43'
- Erling Haaland 83'
- Jérémy Doku 90'

Фикрлар