АПЛ. Ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланди

  • 8 декабря, 2023, 18:20
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

АПЛда ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланди. Унга кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр энг яхши ўйинчи, жамоа бош мураббийи Эрик Тен Хаг эса энг яхши мураббийи деб топилди. Шунингдек, Алехандро Гарначонинг "Эвертон"га урган голи ойнинг энг чиройли голи бўлди. 

Image

"Қизил иблислар" ушбу ойда чемпионат доирасида "Фулхэм" ва "Лутон"ни 1:0, "Эвертон"ни эса 0:3 ҳисобида мағлуб қилди. 

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" турнир жадвалида 15-турдан кейин 6-ўринда турибди. Клубни олдинда "Борнмут"га қарши учрашув кутмоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию