АПЛ. "Ньюкасл" ўз майдонида "Челси"га тўртта гол урди

АПЛ 13-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Челси" баҳси якунига етди. Унда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди. 

Майдон эгалари сафида голларга Исак, Ласселс, Жоэлинтон ва Гордон муаллифлик қилди. Лондонликларнинг битта голини жарима зарбасидан Стерлинг киритди. 

Шу тариқа, "қарғалар" очколари сонини 23 тага етказиб, 6-ўринга чиқиб олди. Лондонликлар эса 16 очко билан 10-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!