АПЛ ўйинларини Австралияда ўтказишни таклиф қилишмоқда

Футбол агенти Гари Уильямс The Sun нашрига берган интервьюсида коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган Англия премьер-лигаси ўйинларини Австралиянинг Перт шаҳрида давом эттиришни таклиф қилди.

“Мен АПЛ клублари вакиллари билан гаплашдим, уларга бу таклиф ёқди. Мен шунингдек Австралия ҳукумати билан ҳам гаплашдим, улар ҳам бунга ижобий қарашмоқда. Бу ҳафта улар билан яна гаплашаман.

Бу ер хавфсиз. Ҳукумат кўп чекловларни олиб ташлади, пляжлар очиқ. Сўнгги 10 кунда бор йўғи 4 та ҳолат аниқланди холос”, - дейди агент.

Айтиш лозимки, Перт шаҳрида 4 та стадион бор. Уларнинг бири 65 минг мухлисга мўлжалланган.

Бутун бошли Австралия қитъасида коронавирусдан 93 киши вафот этган бўлса, Буюк Британияда ушбу вирус 28 мингдан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!